MENU
Бош сахифа » 2015 » Март » 2 » Уруғ таҳлили – Спермограмма.
13:21
Уруғ таҳлили – Спермограмма.

Спермограмма – эркак манийси (сперма, эякулят) ни микроскоп остида текширувидир.Бу текширув эркакларнинг ҳомиладор қилаолишини кўрсатувчи асосий ва ягона таҳлилдир. Аммо шунга ҳам эътибор бериш керакки таҳлилнинг нормага мос тушмаслиги эркакнинг бепуштлиги ҳақида тўлиқ, ишонарли маълумот бермайди. Таҳлилнинг нормадан фарқ қилиши фақатгина ҳомиладорлик эҳтимолини камайтиради холос. Ҳар қандай натижа бўлса ҳам тўлиқ бепушт дея олмаймиз. Хулосани фақатгина бошқа ёрдамчи текширувлар билан шифокор айтаолади.

Текширувга тайёрланиш
Натижани ишончли ва тўла маълумотга эга бўлиши учун қуйидагича тайёрланиш керак:
1. Бир неча кун жинсий парҳез, яъни ҳеч қандай йўл билан маний чиқмаслиги керак. Турли адабиётларда турли фикрлар бўлиши мумкин лекин кўпчилик мутахассислар уруғ топшириш учун 3-5 кун жинсий парҳез бўлиши кераклигини тавсия қилишади. Яна шундай фикр борки табиий бўлиши учун одатдаги жинсий ҳаёти ораси қандай бўлса шундай жинсий парҳез қилиш керак дейдиганлар ҳам бор.
2. Худди шу кунларда спиртли ичимликлар ичиш, турли дори препаратлар қабул қилиш, кўп миқдорда кофеин қабул қилиш ҳам таъқиқланади.
3. Шу кунларда юқори ҳароратли муолажаларда - сауна, қайноқ ванналар, душлар, солярий, қуёш ванналаридан тийилиш керак.
Одатда камида икки марта уруғ таҳлили ўтказилиши керак ва шуни унутмаслик керакки иккинчиси учун ҳам айнан биринчиси каби тайёргарлик керак ва иккаласини ҳам ўзингиз ишониб борган лабароторияда текширишлиши шарт.

Текширув материалини олиш усуллари
Лабараторияга мастурбация йўли билан чиқарилган бутун эякулятни берилади. Эякулят, албатта лабароторияда махсус хонада оғизи кенг идишга топширишлиши шарт. Баъзи лабараториялар қиладиган презервативдаги, уйдан олиб келинган эякулятларни қабул қилиш орқали жуда ҳам кўп хатолар ва нотўғри натижалар учрамоқда.

Таҳлил қилиш техникаси
Эякулят аввало ташқи кўриниши билан баҳоланади сўнгра микроскоп остида текширилиши бошланади.

Тахлил ва натижалар.

Эякулят ҳажми
Нормада: 1.5 (1.4–1.7)мл.
Юқоридаги кўрсаткич минимал бўлиб ҳажмнинг бундан ҳам камайи шиэякулятнинг транспортида нуқсон борлигидан дарак беради. Аввало эякулятни тўғри, барчасини тўпланганлигига эътибор бериши керак. Олинган материал шунда ҳам кам ҳажмга эга бўлса бу жинсий безлар фаолиятини издан чиққанлиги янада кўпроқ йўлда блок(тўсиқ) борлиги ҳақидаги фикрга тўхталиш керак бўлади. Ҳажмни ошиб кетишда кўпроқ яллиғланиш жараёнларини ўрни каттароқ (простатит ва везикулит).

Ранги
Нормада: оқ, кулранг, сарғиш.
Рангининг қизариши ёки қўнғир тус олиши спермага қон қўшилганлигидан хабар беради. Бу ҳолат одатда жинсий аъзолар травмаларидан сўнг, сурункали везикулит, калькулез простатит кузатилади.

РН
Нормада: ≥7,2.
рН нинг паст бўлиши одатда уруғ пуфакчасини агенезиясида, кўтарилиши одатда яллиғланиш жараёнига боғлиқ бўлади.

Суюлиш вақти (Время разжижения)
Нормада: 5-60 минут.
Эякулят чиқишида суюқ ҳолда бўлади ва қисқа вақтда семиногелин протейнни таъсирида коагуляция рўй беради. Маълум вақтдан сўнг простатадан ишлаб чиқариладиган энзимлар (асосийси ПСА) таъсирида суюлади. Суюлиш вақтини узайиши кўпинча сурункали простатит ва везикулит натижасидир. Суюлиш вақтини узайиши сперматозоидларни кучини эрта йўқолишига олиб келади, яъни қиннинг кислотали муҳитида узоқ қолиб кетади. Бу кўрсаткич ҳомиладорликка тўғридан тўғри таъсир қилади.

Ёпишқоқлиги (Вязкость спермы)
Ёпишқоқлиги махсус игна ёки пипетка ёрдамида чўзилувчанлигини баҳолаш орқали белгиланади. (+) 0,5-1см нормада томчи томчилаб оқиши керак, ( ++ ) 2-4смгача чўзилиб чўзилиб тушади. (+++) 4смдан узайди. Ёпишқоқликни узайиши кўпинча сурункали простатит ва везикулит натижасидир. Суюлиш вақтини узайиши сперматозоидларни кучини эрта йўқолишига олиб келади, яъни қиннинг кислотали муҳитида узоқ қолиб кетади. Бу кўрсаткич ҳомиладорликка тўғридан тўғри таъсир қилади.

Сперматозоидлар концентрацияси
Нормада: 15 (12-16) млн/мл дан кўп бўлиши керак.
Сперматозоидов миқдорининг камайишига олигозооспермия дейилади. Сперматозоиднинг миқдори ва сифати тўғридан тўғри моякларнинг функцияси ҳақида маълумот беради. Албатта бунга таъсир қилувчи бир неча факторлар бор булардан баъзилари гормонлар, мавжуд ёки ўтказилган яллиғланиш жараёнлари, токсик таъсирлар, сперматоген эпителий ҳолати, модда алмашинуви ва ҳаказолардир.
Баъзи лабораториялар полизооспермия – сперматозоидконцентрациясини 120 млн/мл кўплиги деб ҳисоблашади. Ҳар қандай ўзгариш бўлган тақдирда ҳам беморлар уролог – андролог билан доимий алоқада бўлишлари керак.

Сперматозоидлар миқдори
Нормада: эякулятда 39 (33-46) млн.дан кўп бўлиши керак
Сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги
Сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги спермограмманинг жуда муҳим қисмларидан биридир. Лекин ўзи алоҳида ҳеч қандай қийматга эга эмас, яъни урологлар ва шунингдек беморлар орасида тарқалган фақатгина неча фоиз активлигини айтишнинг ҳеч қандай қиймати йўқдир. 2010 йилдан яна ҳаракатчанликни учта гуруҳга бўлиб кўриш тавсия этилди.

Актив ҳаракатчан(PR) > 32 (31–34)%
Ҳаракатчан(NP) > 8(7–9)%
Ҳаракатсиз ¬– 0
Нормада: умумий активлик (Total motility (PR+NP, %)) 40 (38–42)%
Сперматозоидларнинг активлигини камайишига астенозооспермия дейилади. Сабаблари жуда кўпдир– энг кўп сабаби варикоцеле бўлиб ундан ташқари турли яллиғланиш касалликлари, моякларга юқори ҳарорат, токсик таъсирлари ҳам бўлиши мумкин.

Сперматозоидларнинг морфологияси
Бу кўрсаткич нормал шаклга эга бўлган ва ҳомиладорлик потенциалига эга бўлган сперматозоидлар миқдорини кўрсатади.
Нормада: > 4(3–4)%.
Морфологияси бузуқ бўлган сперматозоидларни сонини ошиши тератозооспермия дейилади.Морфологияга токсик, инфекцион ва эркакнинг яшайдиган экология муҳитининг таъсири жуда кучли.

Сперматозоидларнинг тириклиги (Vitality (live spermatozoa, %))
Бу кўрсаткич ҳам жуда муҳим бўлиб баъзи лабараторияларнинг берадиган ҳаракатчан сперматозоидларнинг йиғиндисидан иборат эмас бу жуда ҳам катта хатодир. Чунки беморга кейинги босқичда қандай ёндашишни белгилаб берадиган ва ҳомиладорликка тўғридан тўғри таъсир қиладиган муҳим омилдир.
Нормада: > 58 (55–63) %.
Тирик сперматозоидовларнинг сонини камайиши некроспермия дейилади. Келтириб чиқаридиган факторлар орасида аввало радиационн, токсик ёки юқори ҳароратнинг мояк тўқимасига таъсири туради. Баъзи ҳолатларда инфекцион касалликлар ва кучли стресс некроспермияни чақириши мумкин.

Сперматогенез хужайралари
Бу сперматоген эпителиядан тўкилган ҳужайралардир.
Нормада: 2%гача.
Кўтарилиб кетиши тўқимани зарарланганлигидан (яллиғланиш, инфекцион) дарак беради.

Агглютинация
Агглютинация – сперматозоидларнинг бир бири билан ёпишиб қолиши.
Нормада: Кузатилмайди.
Агглютинациянинг пайдо бўлиши ва ҳаддан зиёд кўплиги организмдаги аутоиммун яллиғланишлардан хабар беради. Агглютинация ўз-ўзидан ва тўғридан тўғри ҳомиладорлик кўрсаткичини пасайтирадиган кўрсаткичдир.

Лейкоцитлар
Нормада: <1млн/мл (3-4 кўриш майдонида).
Миқдорининг ошиши ўткир ёки сурункали яллиғланиш жараёнларининг мавжудлигини кўрсатади.

Эритроциты
Нормада: кузатилмайди.
Эритроцитларни пайдо бўлиши травма, жинсий аъзоларнинг ўсма касалликлари, простата тошлари,сурункали простатит ёки везикулит, колликулитлардан дарак беради. Ҳомиладорликка таъсир бўлмаса ҳам кичик тос соҳасидаги муҳим касалликларни даракчиси ҳисобланади.

Амилоид таначалари
Простата безида махсус ишлаб чиқариладиган таначалардир.
Нормада: кузатилади.
Кузатилмаслиги простата безидаги ўзгаришлардан дарак беради.Ҳомиладорлик кўрсаткичига таъсир қилмайди.

Лецитин доначалари
Лецитин доначалари простата безида ишлаб чиқарилади.
Нормада: кузатилади.
Кузатилмаслиги простата безидаги ўзгаришлардан кўпинча узоқ муддатли сурункали яллиғланишлардан дарак беради. Ҳомиладорлик кўрсаткичига таъсир қилмайди.

Шиллиқ
Нормада: бўлмайди ёки жуда кам миқдорда.
Кўпайиб кетиши кучли яллиғланишдан дарак беради.

Қўшимча баъзи кўрсаткичлар:
MAR тест < 50%
Immunobead test (motile spermatozoa with bound beads, wacko < 50
Рух(Zn) (μmol/ejaculate) > 2.4
Фруктоза (μmol/ejaculate) > 13
Нейтралглукоксида (mU/ejaculate) > 20
Просмотров: 9831 | Добавил: Anfalit | Теги: Уруғ таҳлили – Спермограмма. | Рейтинг: 2.3/25
Барча изохлар: 0
avatar