Спермограмма – эркак манийси (сперма, эякулят) ни микроскоп остида текширувидир.Бу текширув эркакларнинг ҳомиладор қилаолишини кўрсатувчи асосий ва ягона таҳлилдир. Аммо шунга ҳам эътибор бериш керакки таҳлилнинг нормага мос тушмаслиги эркакнинг бепуштлиги ҳақида тўлиқ, ишонарли маълумот бермайди. Таҳлилнинг нормадан фарқ қилиши фақатгина ҳомиладорлик эҳтимолини камайтиради холос. Ҳар қандай натижа бўлса ҳам тўлиқ бепушт дея олмаймиз. Хулосани фақатгина бошқа ёрдамчи текширувлар билан шифокор айтаолади. Текширувга тайёрланиш Натижани ишончли ва тўла маълумотга эга бўлиши учун қуйидагича тайёрланиш керак: 1. Бир неча кун жинсий парҳез, яъни ҳеч қандай йўл билан маний чиқмаслиги керак. Турли адабиётларда турли фикрлар бўлиши мумкин лекин кўпчилик мутахассислар уруғ топшириш учун 3-5 кун жинсий парҳез б
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 10228 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Касалликни ташхиси ва учраши: Туғма пенис (эркак жинсий олати) эгриликлари одатда жинсий балоғатга етгач маълум бўлади, яъни эрекция бошланиши билан аниқ бўлади ва эрекция пайтида эгрилик кузатилади, бу туғма касаллик бўлиб 100.000 эркакдан 37 тасида учрайди. Сабаблари: Сабаби тўла аниқ эмас лекин бир нечта теориялар бор, булардан; уретрал бляшкани нотўғри ривожланиши, меатусда фиброз тўқима ривожланиши, кавернозал ва спонгиозал тўқималарни ривожланишидаги нисбатни бузилиши. Ташхис қўйиш ва уни баҳолаш: Кўздан кечириш ва эрекция пайтидаги пенисни расмга олиш орқали диагноз қўйилади. Одатда касалларни ўзлари эгриликни биладилар. Эрекция пайтидаги пенисни юқоридан ва ёндан олинган расмлари орқали ташхис қўйиш ва даволаш ҳажмини аниқлаш имконига эга бўлинади.
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 4646 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Эркакларнинг асосий қисмини ҳаёти давомида бир марта бўлса ҳам қуйидаги саволлар ташвишга солади. Менинг жинсий олатимнинг ўлчами етарлими, қониқтираоламанми, қандай қилиб катталаштирсам бўлар экан? Аслида нормаси қанча? Wessels ва Lue (1996), маълумотларига кўра жинсий олатнинг тинч ҳолатидаги ўртача узунлиги 8,8 ва 9,7см орасида бўлса тортилган ҳолатда(эрекцияга муқобил) эса 12,4см. см. Ponchietti ва хамкасабалари ҳам 2001 й.да 3300 та ёш эркакларни кўригидан сўнг юқоридагига ўхшаш хулоса беришган, яъни 10смдан 12,5смгача. Барча текширувларда антропометрик текширувлар хам ўтказилган ва кучсиз корреляция кузатилган. Пенисни катталаштириш ниятида шифокорга мурожаат қилган эркакларнинг одатда ўлчами нормада бўлади. Бундай ҳолатни мутахассислар эркаклар ечиниш хонасини комплекси деб аташади. Эркаклар ўз
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 14788 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Bavosil (Бавосил-геморрой) – to’g’ri ichak pastki bo’limidagi venalarning varikoz kengayishi. Doim ich qotib yurishi, bachadonning qayrilgan bo’lishi, to’g’ri ichakdagi yallig’lanishlar, uzoq vaqt o’tirib mehnat qilish va boshqa shart-sharoitlar bavosil paydo bo’lishiga imkon yaratadi. Bavosil ko’proq o’rta yashar odamlarda uchraydi. Yengil hollarda bemorlar hech qanday nohushlik sezmaydi; kasallik zo’rayganda orqa chiqaruv teshigi qichishib achishadi, qizib turadi, og’riydi, qon keladi. Hojat vaqtida ichkaridagi bavosil tugunlari tashqariga chiqishi va qisilib qolishi ham mumkin. Hojatga borib kelinganidan keyin har safar orqa teshik va oraliqni qaynagan sovuq suv bilan yuvish muhim. Bavosil bo’lgan kishi albatta vrachga ko’rinishi kerak. Davosi kasallik sabablarini bartaraf etishga qaratiladi (masalan, ich qotib yuris
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 5037 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Сурункали простатит эркаклар орасида кўп учрайдиган касаллик ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, бу касаллик 25 ёшдан кейин эркакларнинг 25-80 фоизида учрайди. Пала-партиш жинсий ҳаёт кечириш, кам ҳаракат турмуш тарзи, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, совқотиш кабилар простатит ривожланишининг асосий сабабчиларидир. Одатда сурункали простатит секинлик билан, клиник белгиларсиз ривожланади, простата бези секретининг ва кичик чаноқ доирасида қон айланишининг димланиши асосида яллиғланиш жарёни юзага келади. Аввал простата безининг қон томирлари кенгаяди, кейинчалик чандиқли-склеротик ўзгаришлар юзага келади, бунинг натижасида пешоб ажралиши бузилади, жинсий қобилият пасаяди, чарчоқлик, асабийлашиш кузатилади. Таснифланишга кўра, простатит инфекцион (юқумли) ва ноинфекцион (юқумли бўлмаган,
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 10231 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Крипторхизм бир ёки ҳар иккала уруғдон, яъни моякнинг ёрғоққа тушмай қолиши билан боғлиқ касалликдир. Маълумки, мояклар дастлаб ҳомила қорин бўшлиғининг юқори қисмида шакллана бошлайди ва ҳомиладорликнинг тўққизинчи ойи иккинчи ярмида ёрғоққа тушиб жойлашади. Ўғил бола туғилганида моякларнинг ёрғоқда бўлиши унинг тўла соғломлигидан дарак берувчи белгилардан биридир. Демак, крипторхизм касаллигида мояклар ёрғоққа тушмай, торайиш, жароҳат, чандиқ каби механик таъсирлар туфайли бел ёки қорин соҳасида, чов каналида тўсиққа учраб, тутилиб қолади. Статистик маълумотга кўра, туғилган чақалоқларнинг 3-4 фоизида крипторхизм кузатилади. Бунда ота-оналар жуда ҳушёр бўлишларига тўғри келади. Агар олти ойгача ҳам мояклар ёрғоққа тушмадими, дарҳол шифокорга мурожаат этиш лозим. Одатда, 3 ёшгача бўлган болалар дорилар ёрдамида даволан
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 5871 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Нопок йўл, бетартиб жинсий алоқанинг оқибати ана шундай нохуш бўлади. Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар сони йигирмага яқин. Муқаррар ўлимга олиб борувчи ОИВ (ВИЧ) ҳам зино орқали ўтиши мумкин. Сиз сўраган хламидиоз энг кўп учрайдиган таносил касалликлари сирасига киради. Маълумотларга кўра, дунё бўйича ҳар йили 90 миллионга яқин одам хламидиозга чалинар экан. Касалликкнинг тахминан 40 фоиз ҳолларида беморга хламидиоз билан бир қаторда сўзак ва трихомониаз ташхислари ҳам қўйилади. Касалликка хламидиялар, деб аталувчи паразитлар сабаб бўлади. Улар сийдик йўлига ўтиб, кўпайишга киришади ва ҳужайраларнинг меъёрида ишлашига тўсқинлик қилади. Одатда касаллик кўз шиллиқ пардаси яллиғланиши (конъюктивит), зотилжам, ошқозон, ичакларнинг яллиғланиши тарзида ифодаланади. Кўз шиллиқ пардасининг узоқ муддат яллиғланиши,
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 4940 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Yangi pishirilgan halim asablarga kuch beradi, erlik urug‘ini ko‘paytiradi va jinsiy quvvatni oshiradi.Yangi sog‘ilgan sigir sutini ichish yoki sutni yong‘oq mag‘zi yoki xurmo bilan iste’mol qilish maniy (erlik urug‘i) paydo qiladi, shahvat quvvatini oshiradi. Yangi sog‘ilgan sutga arablarda o‘sadigan xurmo (finik) mevasidan va dolchindan bir kecha-kunduz ivitib qo‘yib, keyin eyilsa va ustidan yangi sut ichilsa, jinsiy a’zoni baquvvat qilib, shahvatni kuchaytiradi. Ammo bu tadbir issiq o‘lkalarda va issiq mijozli kishilarga to‘g‘ri kelmaydi.Olma gulining murabbosi, ya’ni gulqandi jinsiy a’zoni quvvatli qilib, harakatga keltiradi, yurakni baquvvat qiladi. Buning uchun olma gulini ikki baravar ko‘p qizil atirgul yaproqlari bilan aralashtirib, gulqand tayyorlanadi. Buni iste’mol qilishning bir kunlik miqdori 30 grammgacha.Eman (d
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 12132 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Онанизм кишининг жинсий майл ва хоҳишини қўли ёки қўлидаги бирон предмет билан қондиришидир. Келиб чиқиши ҳақида Инжилдаги персонаж Онана ўзидан авлод қолдирмаслик учун уруғини ерга тўкиб юборишидан деган фикрлар мавжуд. Онанизм диний қараш нуқтаи назаридан гуноҳ бўлади баъзилар эса қилмаган маъқул деган тушунчалар бор. Биз бу ерда организмга таъсирини илмий тарафларидан баҳолаймиз. Инсонда қарама қарши жинсга қизиқиш 6 – 7ёшдан бошланади. Ва албатта бу баъзи ҳатти-харакатлар пайдо бўлишни бошлайди бу ёшда ота-оналарга тушадиган вазифа улар ҳаёлини жинсига мос нарсалар билан банд қилишдадир (масалан катта бўлсанг ким бўласан унинг учун нималарга эътибор бериш кераклигини ёш болаларга хос тарзда тушинтириш керак). Лекин онанизм беихтиёрий равишда одатда 13-14ёшдан бошланади. Ҳаттоки Гиппократ ҳам онани
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 9367 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Varikosele, moyaklarni venoz qonini olib chiqib ketuvchi pleksus pampiniformisni hosil qilgan venalarining haddan ziyod kengayishi natijasida moyaklarni zararlaydigan qon-tomir kasalligidir. 10yoshdan kichik o’g’il bolalarda 1% atrofida uchraydi. 13-19yoshli bolalarda esa 11%gacha uchraydi. Bundan tashqari 13 yoshdan song yosh ortgan sari uchrashi ham ortib boradi. Voyaga yetgan yigitlarda 15-22% uchrashiga qaramasdan, bepushtlik bilan shikoyat qilganlarning 30-40%ida varikosele topiladi, yani bepushtlikda eng kop uchraydigan kasallikdir. O’ng tarafga nisbatan chap moyak venalari drenaj sistemasi boshqacharoqdir shunung uchun chap taraflama varikosele ko’p uchraydi.(60-80%) Ikki taraflama yani bilateral uchrashi 20-40% atrofidadir. Faqatgina o’ng taraf varikosele deyarli uchramaydi, yoshi o’tganlarda uchrashi koproq ikkilamchi
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 6546 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Пешоб йўлларидаги касалликларни даволаш усуллари Поликлиникага бир бор ташриф буюрган киши қай бир хонада қайси шифокор ўтиришини жуда яхши билиб олади. Чунки тиббий текширув пайтида деярли барча хоналарга кириб чиқилади. Хўш, лор, кардиолог, терапевт, ортопед... Бу хоналарни яхши биламиз. Яна бир эшик олдидаги ёзувни кўрсак-да, ёнидан тезроқ ўтиб кетишга шошиламиз. Бу уролог хонаси. Унда «ҳалигидек» касалликлар даволанади-да... Агар уролог даволайдиган касалликлар ҳақида шундай тушунчангиз бўлса, адашасиз. Ахир у буйракдан тортиб, қовуққача бўлган сийдик йўллари ва жинсий аъзолардаги хасталикларни даволайди. Бу аъзоларнинг ҳам саломатликка аҳамияти жуда катта. Биргина мисолни олайлик. Қайси шикоят билан келишингиздан қатъи назар, шифокор, албатта, сийдик таҳлили топширишингизни буюради.
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 28495 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Xomiladorlikni, erta davrlarda aniqlash qiyinchilik tug‘diradi, chunki stress xolatlar, dori vositalarini qabul qilish va ayrim endokrin kasalliklar, xomiladorlik belgilariga o‘xshash ko‘rinish berishi mumkin. Xomiladorlikni aniqlashga imkon beradigan barcha belgilar 3ga bo‘linadi: Taxminiy (gumon ostida) (taxminim bo‘yicha xomiladorman, ammo ayrim gumonlarim bor); Extimol (extimol xomiladordirsiz?); Aniq (gumonsiz) (Tabriklaymiz, Siz xomiladorsiz!); Xomiladorlikni taxminiy belgilari Ko‘ngil aynash va qayt qilish (asosan tongda), ishataxaning o‘zgarishi va qaysidir taomga o‘ch bo‘lib qolish; Ayrim xidlarni yoqtirmay qolish; Asab tizimidagi buzilishlar (uyquchanlik, kayfiyatni tez-tez o‘zgarip turishi, bosh aylanishi, maza qochishi, tez achchiqlanishlik); Tez-t
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 9546 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Алоқа вақтида охирги озиқланиш жабҳаларидан бир қисми бўшатилади ва бу шундай заифлаштирадики, бошқа бўшатишларнинг ҳеч бири бунчалик заифлик бермайди. Меъёридан кўп жинсий алоқа болдирларда сустлик ва оғриқ пайдо қилади, ҳатто, киши гавдасини кўтариб туролмайдиган ҳолга келади. Баъзан унинг ҳоли яширин тутқаноққа ўхшайди. Кўпинча, бундай кишида савдо, сўнгра сафро ғолиб бўлади, унда кучсизликдан бош айланиши пайдо бўлиб, аъзоларида бошидан орқа умуртқасининг охиригача чумоли юргандек жимирлаш пайдо бўлади; - унинг қулоғи ҳам шанғиллайди. Кўпинча, ортиқча жинсий алоқадан куйдирувчи ўткир иситмалар пайдо бўлиб, шу иситма билан ҳалок ҳам бўладилар. Баъзан бунинг натижасида қалтироқлик, асаб кучсизлиги, уйқусизлик ва ўлиш олдида бўладиган кўз ғўлакларининг олдинга чиқиши содир бўлади. Уларда соч тўкилиши, жинсий кучсизлик, орқа б
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 10642 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Аёлларда хайз куриш даврида жинсий алока килиш мумкин эмас. Сабаби?..Бунинг иккита асосий сабаби бор. Биринчидан, бу вактда бачадоннинг буйни очик булиб, хар кандай инфекция тугридан- тугри бачадонга тушади, унинг бушлигида микроблар купайиши учун нихоятда кулай шароит бор булгани туфайли аёллар ички жинсий аъзолари тезда касалланади. Микроблар бачадон оркали корин бушлигига тушса бу улимгача олиб келиши мумкин. Колаверса, масаланинг яна бир — инсон диди билан боглик томони хам борки, бу вактда жинсий алока килиш нохуш булади. Хайз келиши олдидан ва хайз тугаши билан жинсий алока килиш хам хомиладорликдан сакланиш борасида (бу вактда тухум хужайра хали етилмаган булади), хам лаззатланиш борасида (аёлда жинсий гормонлар микдори юкори булгани учун) куп марта афзалдир. Юкорида санаб утилтан сабаблар туфайли хайз куриш вактида жин
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 28289 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Хозирги замон тиббиётида дори билан даволаш усули турли асоратлар ва аллергик касалликларнинг купайиши билан тобора катта муаммога айланиб бормокда. Шуларни хисобга олиб, шарк халклари орасида кдаимдан мухим усул булиб келган игна санчиб даволаш усулига кизикиш тобора ортиб бормокда. Игна санчиб даволаш янада ривожланиб, кореяли врач ва философ, профессор Пак Чжэ Ву таклиф килган Су Джон усули хам кириб келмокда. Мустакил Узбекистон Республикамизда игна билан даволаш борасида изланишлар олиб борилмокда ва сохада маълум ютуклар кулга хам киритилди. Игна билан жинсий ожизликни даволаш учун 5000 минг йиллик тарихга эга булган игна санчиб (Чжьн-узю) даволаш усулини кадимий фалсафий конун-коидаларини яхши билган мутахассис утказиши, лозим булади. Чунки шарк халклари тиббиёти жуда катта кузатиш утказиб, узига хос назарияларни яратди
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 5905 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Жинсий алока табиат инъом этган ходиса булиб, тиббий тилда коитус дейилади. Жинсий алокада жинсий аъзолардан табиий фойдаланилади. Бу жинсий алока вакти севги билан хакикий шугулланиш булиб, фарзанднинг дунёга келишига сабабчи булади. Жинсий алоканинг кунгилли утиши, ундан аёл ва эркакнинг лаззатланиши учун иккала томон хам унинг барча санъати билан таниш булишлари лозим. Жинсий алока аёл ва эркак уртасидаги мехр-мухаббатни мустахкамлайди, оила тотувлигини, турмуш халоватини хамда унинг мазмунини мустахкамлайди. Жинсий лаззатланишнинг йуклиги, унинг маданияти, санъати билан нотанишлик купчилик ёшларнинг ажралиб кетишига сабаб булади. Талабалик давримда тугрукхонада амалий машгулот утиш вактида ёш жувон ва тажрибали урта ёшли хотин уртасидаги сухбат хали-хали ёдимдан чикмайди. Бу сухбат кулогимга чалиниши билан узимни панага ол
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 148719 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Ayollar eyakulyatsiyasi yoki skvirt (inglizchadan squirt — suyuqlik oqimi) — ayollar qinidan orgazm vaqtida yoki undan oldin ajralib chiqadigan shaffof suyuqlik
Кўрилди: 7049 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Orxiektomiya (grekcha so‘zdan olingan, orxis ― moyak, ektomiya ― olib tashlash) bitta yoki ikkala moyakni operatsiya yo‘li bilan olib tashlash. Ikkala moyakni olib tashlash ―kastratsiya deyiladi. Sinonim: Orxidektomiya, orxektomiya, kastratsiya. Moyaklar ishlab chiqaradigan erkaklik gormoni – testosteron, rak hosil bo‘lishini va uni boshqa a’zolarga tarqalishini (metastaz) tezlashtirib yuborishi mumkin. Rakni davolash maqsadida organizmda testosteron miqdorini pasaytirish kerak. Buni bir necha usullari bor, shulardan biri – moyaklarni olib tashlash ya’ni orxiektomiya hisoblanadi. Bu operatsiya asosan prostata bezi va erkaklar ko‘krak rakida o‘tkaziladi. Kriptorxizm kasalligida va moyaklar jarohatganda ham orxiektomiya o‘tkazilishi mumkin. Moyaklar testosteron gormonidan tashq
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 5328 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Qizlik pardasini tiklash uchun amalga oshiriladigan jarroxlik amaliyoti (operatsiyasi) — Gimenoplastika deb ataladi. Jarroxlik amaliyotini o‘tkazishga ko‘rsatma: Ayolning qizlik pardasini tiklamoqchi ekani. Gimenoplastika kosmetik operatsiyalar turkumiga kiradi ya’ni bu turdagi jarroxlik amaliyoti sog‘likni tiklash uchun o‘tkazilmaydi. Gimenoplastikani faqat xulqi buzuq «qiz»lar to‘ydan oldin qildiradi degan qarash xato. Umrida biror marta ham jinsiy aloqa qilmagan qiz ham, turli jaroxatlar, tamponlarni noto‘g‘ri ishlatishi va h.z.lar natijasida qizlik pardasini shikastlab qo‘yishi mumkin. Bunday xollarda gimenoplastikani bir inson taqdirini barbod bo‘lishidan saqlab qolishdagi o‘rni katta. Qizlik pardasini tiklash operatsiyasining, pardaning qancha vaqtgacha o‘zining butunligini saqlashi
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 8153 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Prostatit kasalligining turli xil tasniflari mavjud. Risolamiz keng o‘quvchilar ommasiga mo‘ljallanganligini nazarda tutib, dardning kechish tarziga qarab, shartli tasnif keltirishni lozim bildik. O‘z paytida mukammal davolanmagan prostatit dardi quyidagi shartli uch bosqichni bosib o‘tadi. Birinchi bosqich Birinchi bosqich, ya’ni shikastlanishning ilk bosqichi har qanday a’zodagi o‘tkir yallig‘lanish jarayoniga o‘xshab ketadi. Prostata bezida to‘qimalarning shishishi, yiringli elementlar hosil bo‘lishi, mayda tomirlarda qon dimlanishi kabi belgilar kuzatiladi. Prostatit kasalligi boshqa a’zolardagi yallig‘lanish dardlaridan farqli o‘laroq, gohida o‘tkir tusda kechmasligi xam mumkin. Aniqrog‘i, dard birlamchi surunkali tusda vujudga kelishi ko‘p kuzatiladi. Surunkali prostatitning ilk bos
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 5443 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Prostatit — prostata bezining yallig‘lanish dardi. Bu kasallik juda keng tarqalgan bo‘lib, ayniqsa, bepushtlik, mijoz sustligi kabi qator asoratlari bilan xatarlidir. Biz, asosan, prostatitning surunkali turi haqida so‘z yuritishni maqbul deb bildik. Negaki, prostatitning o‘tkir turi harorat ko‘tarilishi, kuchli og‘riq berishi kabi qator alomatlar bilan kechishi tufayli aksar bemorlar tez yordam orqali shifoxonaga tushishadi va tezda davolanib ketishadi. Zamonaviy tabobatning eng katta muammolaridan biri esa xatarli asoratlarga olib keladigan surunkali prostatit dardini o‘z vaqtida aniqlash va davolashdir. Bugungi kunda yer yuzidagi 25-40 foiz erkaklarning surunkali prostatit kasalligiga chalinganliklari aniqlangan. Ayrim olimlar esa bu dard 25-40 yoshdagi erkaklarning qariyb 50-80 foizida uchraydi degan ma’lumotl
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 10673 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Prostata bezi — peshob chiqaruv kanalining tana ichidagi tub-ildiz bo‘lmasini hamda peshob qopchasi bo‘yin qismini go‘yoki ost tomondan quchib turadigan a’zo. Bu a’zo kichik tosning quyi old qismida, peshob qopchasi ostida, ya’ni chov simfizi va to‘g‘ri ichak o‘rtasidagi hududda joy-lashgan. Aylanasimon uchburchak shaklli bu a’zoning yo‘g‘on tarafi tepadagi peshob qopiga, cho‘qqisimon qirraliroq qismi esa pastga — chot tomonga qarab joylashgan. Prostata mushak, bez va biriktiruvchi to‘qimalar majmuidan iborat a’zodir. Sodda qilib tushuntirilsa, prostata bezi peshob qopi va zakarning ildiz qismi o‘rtasida joylashgan (2-rasmga qarang). Shaklan yo‘g‘onroq, kashtan yong‘og‘iga o‘xshab ketadigan bu a’zoning kattaligi va og‘irligi har bir kishida o‘ziga xos bo‘ladi. 20-45 yoshli erkaklarda prostata bezining o‘rtacha uzunligi 30-45 m
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 4930 |
Киритди: Anfalit |
|
|
Ma’lumki, inson jinsiy a’zolari hayotiy zarur bo‘lgan uch faoliyatni amalga oshiradi: Reproduktiv yoki generativ, ya’ni zurriyot qoldirishga, nasl davom ettirishga yo‘naltirilgan asosiy faoliyat.
...
Давомини ўкиш »
Кўрилди: 21243 |
Киритди: Anfalit |
|
|
|