MENU
Бош сахифа » 2015 » Март » 2 » Простатит дардидан кандай кутиламан?
13:08
Простатит дардидан кандай кутиламан?

Сурункали простатит эркаклар орасида кўп учрайдиган касаллик ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, бу касаллик 25 ёшдан кейин эркакларнинг 25-80 фоизида учрайди. Пала-партиш жинсий ҳаёт кечириш, кам ҳаракат турмуш тарзи, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, совқотиш кабилар простатит ривожланишининг асосий сабабчиларидир. Одатда сурункали простатит секинлик билан, клиник белгиларсиз ривожланади, простата бези секретининг ва кичик чаноқ доирасида қон айланишининг димланиши асосида яллиғланиш жарёни юзага келади. Аввал простата безининг қон томирлари кенгаяди, кейинчалик чандиқли-склеротик ўзгаришлар юзага келади, бунинг натижасида пешоб ажралиши бузилади, жинсий қобилият пасаяди, чарчоқлик, асабийлашиш кузатилади.
Таснифланишга кўра, простатит инфекцион (юқумли) ва ноинфекцион (юқумли бўлмаган, простата безини озиқлантирувчи қон томирларини димланиши натижасида юзага келади) турларига бўлинади. Инфекцион простатит вақтида простата безига микроблар, вируслар, бактериялар, замбуруғлар тушади. Ноинфекцион простатит инфекция қўзғатувчиларисиз юзага келади. Бу касалликнинг бошланишига простата безида қон димланиши, кам ҳаракат турмуш тарзи, совқотиш сабаб бўлади.
Простатит касаллиги юзага келишига сабаб бўлувчи омилларга қуйидагилар киради:
- простата бези анатомик тузилишининг ўзига хослиги;
- гормонлар алмашинувининг бузилиши;
- ёш билан боғлиқ ўзгаришлар;
- сийдик йўллари яллиғланиш касалликлари;
- буйрак ва сийдик қопининг яллиғланиш касалликлари;
- пала-партиш жинсий ҳаёт тарзи;
- бутун тананинг совқотиши;
- сийдик йўлларида пешобнинг йиғилиб туриши;
- кам ҳаракат турмуш тарзи;
- иммун тизимини сусайиши.
Юқорида келтирилган омилларнинг ҳар қандай комбинацияси простата безининг яллиғланишига олиб келиши мумкин.
Простатитни даволаш учун антибактериал терапия, простата безини массаж қилиш, физиотерапия, иммун тизимини мустаҳкамлаш ва ҳаёт тарзини ўзгартириш керак.
Беморлар учун керакли эслатма
- Простатитни келтириб чиқарувчи сабаблар турлича бўлиб, ягона сабабни қидириш ва уни даволаш учун қаратилган даво муолажалари кутилган натижага олиб келмайди. Касалликнинг клиник белгилари сезиларли бўлмаслиги мумкин, агар сизда чаноқ оралиғида оғриқ кузатилса, пешоб қилиш вақтида ёқимсиз сезгилар бўлса, сийдик йўлидан ажралишлар келса, албатта, уролог билан маслаҳатлашинг;
- простатит ташхиси комплекс тарзда қўйилади, чунки касаллик турини, кечиш босқичини, асоратларини ва даволаш усулини белгиловчи бошқа омилларни эътиборга олиш керак. Простатит клиникаси турли беморларда турлича бўлиши мумкин. Шунинг учун тўғри ташхисни фақат мутахассис-шифокор қўя олади;
- касаллик кечиши ўзига хос бўлганлиги учун даволаш муолажалари ҳам ўзига хос бўлади. Простатитнинг клиник кечиши бир хил эмас, баъзида касаллик қўзғалади, баъзида асоратлар юзага келади, баъзида яширин кечиши мумкин. Шу сабабдан доимий шифокор кузатуви керак бўлади;
- простатитни даволаш учун антибиотикни тўғри танлаш керак, уларнинг дозаси ва даволаш схемасини ҳар бир бемор учун индивидуал ҳолда танланади ва бу урогенитал микрофлорани аниқлагандан кейин амалга оширилади;
- инфекциядан қутулиш билангина простатитни даволаб бўлмайди. Простата безида қон димланишини ҳам тўғрилаш керак;
- простата безининг патологик ўзгаришлари ўзига хос ва турлича бўлганлиги учун ҳам уни даволовчи универсал дори воситаси йўқ. Шифокор сизга турли дори воситаларини ва ҳар хил даво муолажаларини тавсия қилиши мумкин;
- даволаш натижасида узоқ вақтли ремиссияга (сурункали касалликнинг босилиши) эришилган тақдирда ҳам, профилактик тарзда шифокор кўригидан ўтиб туринг, чунки касаллик қўзгаганда буни сиз сезмаслигингиз мумкин;
- бир неча шифокорлар маслаҳатини бир вақтда бажариш тўғри деган беморлар янглишадилар, чунки тўғри маслаҳатлар ҳам баъзида бир-бирига зид бўлиши мумкин. Шунинг учун касалликни бир шифокор маслаҳати асосида даволанг;
- жинсий ҳаёт тарзингизни нормаллаштиринг;
- даволаниш давомида спиртли ичимликларни истеъмол қилманг, улар простатитнинг провокатори ҳисобланади;
- тананинг совқотиши қиска вақт давомида бўлса ҳам, касалликнинг кучайишига олиб келади;
- жисмоний меҳнат ва спорт (сузиш ва велоспортдан ташқари) простатитни даволашга ижобий таъсир кўрсатади;
- сурункали ич қотиш простата безида қон айланишини бузади, простатитнинг кечишига ва давосига салбий таъсир кўрсатади;
- ўз вақтида аниқланган рецидив (касаллик қайталаниши) енгил даволанади, шифокорингиз тавсиясига ремиссия вақтида ҳам риоя қилинг;
- қандай касаллик бўлишидан қатъи назар, тўғри олиб борилган соғлом турмуш тарзи ва одамнинг ўзига бўлган ишончи ва оптимизм руҳи касалликдан тез ва самарали қутилиш гаровидир.
Просмотров: 10062 | Добавил: Anfalit | Теги: Простатит дардидан кандай кутиламан | Рейтинг: 2.3/50
Барча изохлар: 1
avatar
0
1 Anfalit • 14:38, 02.03.2015
тест
avatar